Кўча ҳайвонларига меҳрибон Зулайҳо она

Туркиялик 54 ёш Зулайҳо Турксевер, 23та кўча итларини парвариш қилади. Икки фарзанднинг онаси бўлган бу аёл итлар туфайли кўп бора ижарада яшаган уйларидан чиқарилиб юборилган бўлишига қарамасдан, умрининг охиригача бу тили-забони йўқ жониворларга ёрдам беравераман, дейди.

 Зулайҳо она‘Мен бу кучукларсиз яшолмайман, улар эса менсиз. Майли, ижарадан ҳайдасалар ҳам, зиндонга ташласалар ҳам бу жониворларга қарашга давом этавераман,-деб ҳайвонларга бўлган севгисини изоҳлайди.

Конянинг Мерам тумани Дурундай маҳалласида яшовчи Зулайҳо она 7 йилдан бери кўча итларини боқиб келмоқда.  Ижарада ўтирган уйининг  боғида катта-кичик жами 23 итни парвариш қилган бу аёл ҳайвонларни болаларим деб атайди.  Улар касал бўлиб қолса, дарҳол машинасида ветеринар докторга олиб боради. Бугунгача итлар туфайли уч ижара уйдан кетишга мажбур бўлган, ҳозирги уйнинг эгаси ҳам ой охиригача уйини бўшатиб қўйишни айтган. Лекин Зулайҳо она барибир итлардан воз кечмаслигини таъкидлайди.