Кутилмаган меҳмон

Лавиния Моунга дам олиш ниятида Гонолулуга Дельта Аирлайнс хизматидан фойдаланиб йўлга чиққан эди. Бир неча соатдан кейин, Моунга Гавайига қўлида янги туғилган ўғли Реймонд билан кириб борди.

Associated Press хабарига кўра, Моунга, ҳатто ҳомиладорлигини билмаган ва фарзандини атиги 29 ҳафталик муддатда дунёга келтирган.

Солт Лейк-Сити шаҳридан учган парвознинг тахминан ярмида капитан бортда тиббий фавқулодда вазият эълон қилди ва тўрт йўловчи Моунгага ёрдамга шошилдилар.

Оилавий шифокор Дейл Глен ва ҳамширалар Лани Бамфилд, Аманда Бединг ва Мими Хо Моунгага туғруқ пайтида ёрдам беришди ва бир неча соат давомида чақалоқнинг соғлиғини кузатиб боришди.

Гленнинг айтишича, улар боланинг киндигини кесиш учун пойабзал боғичларидан, чақалоқнинг юрак уришини кузатиш учун эса Apple Watchдан фойдаланганлар. Эрта туғилган чақалоқ совуққотмаслиги учун уни иссиқ сув солинган сув идишлари билан ўраб қўйишди.

Дельта вакили Usa Todayга барча экипаж ходимлари бортдаги тиббий ҳолатларда ўзини қандай тутишни жуда яхши билишларини айтди.

Самолёт қўнгунча тўрт йўловчи Моунга ва Реймондни уч соат давомида эҳтиётлаб авайлашди. Гонолулуга етиб келишганидан сўнг она ва бола Капиола аёллар тиббиёт марказига олиб кетилди.