NASA оммавий ахборот воситаларини таклиф қилмоқда

Халқаро космик станциядаги NASAнинг илмий тадқиқотлари учун материаллар ва ускуналарни етказиб берадиган навбатдаги Space X миссияси медиа аккредитацияси очиқ деб эълон қилинди.

Space X компаниясининг 22-тижорат заҳира хизматлари Драгон космик кемасининг янгиланган версиясидаги иккинчи юкларни етказиб бериш бўйича миссиясини 3 июнь, пайшанба куни NASAнинг Флорида штатидаги Кеннеди космик марказида, 39А учириш комплексидан Фалсон 9 ракетасида очиқ фазога чиқариш мақсад қилинган.

Оммавий ахборот воситаларини аккредитация қилиш бўйича барча сўровлар онлайн тарзда юборилиши керак.

Драгоннинг босимли капсуласи ичида олиб кетиладиган текширув дастурлари орасида турли хил тадқиқот ва тажрибалар, жумладан, Ерда буйрак касаллигини даволаш учун мукаммалроқ фармацевтика ва даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам берадиган синовлар, шунингдек, ўсимликларнинг навларини аниқлашга имкон берадиган пахта илдиз тизимларини кўриш мумкин. Мақсад камроқ сувли ва пестицидларни талаб қилмайдиган ўсимликларни шакллантириш.

Халқаро Космик Станцияга учиш жараёнида ҳар бир миссияда биология ва биотехнология, физика фанлари, Ер ва космик фан соҳаларида илмий тадқиқотларни олиб борилади. Ушбу соҳалардаги ютуқлар астронавтларни узоқ муддатли космик саёҳатлари пайтида соғлиғини сақлашга ёрдам беради ҳамда Ернинг паст орбитасидан Ой ва Марсгача бўлган муҳитда инсон ва роботик тадқиқотлар уйғунлашган технологияларни синовдан ўтказади.

Space X ХКСга юкларни етказиб бериш бўйича 21 та топшириқни бажариб, 100000 фунтдан ортиқ заҳираларни олиб борган ва тахминан 80000 фунтдан ортиқ чиқиндиларни олиб Ерга қайтган.

Халқаро космик станция – бу янги технологияларни намойиш этадиган ва Ер юзида амалга оширишнинг иложиси бўлмаган тадқиқотларни амалга оширишга имкон берадиган фан, техника ва инсон инновацияларининг уйғунликдаги мўъжизасидир. 2000 йил ноябридан бери одамлар космик станцияда доимий равишда тажриба ва тадқиқотлар ўтказмоқдалар. Шу муддат давомида 244 фазогирлар космик станцияда бўлиб қайтган бўлсалар, турли хил халқаро ва тижорат космик кемалари орбитадаги ушбу лабораторияга ташриф буюришган.