Океанлар инсон тирик қолиши учун жуда муҳим

Ҳозирга қадар дунё океанининг йигирма фоизидан камроғи ўрганилган. Бу, албатта юқори натижа эмас. Аммо дунё океанларига ҳам иқлимнинг глобал исиши, атмосферадаги кислотали муҳит ва ифлосланиш таҳдид солаётганини билишимиз кифоя.

Маржонқояларнинг камайиб бориши дунё океани экотизимларининг ёмонлашаётганининг биргина исботидир. Ушбу ўзгаришларнинг оқибатлари фақат табиатнинг ўзигагина зарар келтирмайди.

Деярли уч миллиард одамларнинг омон қолиши ва ҳаёт кечириши тўғридан-тўғри дунё океанлари биологик ҳилма-хиллигига боғлиқ. 2050 йилга келиб, 300 миллион киши истиқомат қиладиган қирғоқ минтақаларига иқлим ўзгариши сабабли океан сатҳининг кўтарилиши таҳдид солиши мумкин.

Барқарор ривожланиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Океаншунослик бўйича ўн йиллик тадқиқотлар ҳисоботи ушбу асосий муаммоларни эслатиш ва таклиф қилинаётган инновацион ечимлар билан бўлишиш имкониятини беради. Шунингдек, тадқиқот натижалари океанлар ҳақидаги тушунчамизни яхшилашга ва уларнинг ҳаётимиздаги ўрнини мустаҳкамлашга йўналтирилган. Бунинг учун албатта молиявий кўмак ва воситалар керак бўлади. ЮНEСКОнинг Ҳукуматлараро Океанография Комиссияси томонидан эълон қилинган 2020 йилги Глобал Океан Илмий Ҳисоботига кўра, аъзо давлатлар илмий тадқиқотлар учун ажратадиган бюджетларининг ўртача атиги 1,7 фоизини океан фанлари учун сарфлар эканлар.

Океанлар карбонат ангидрид чиқиндиларининг қарийб учдан бир қисмини ўзига ютиб, дунё иқлимини мўътадиллаштиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шунинг учун ҳаёт манбаи сифатида улар инсоният тақдири учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.