Олмос энди сайёрадаги энг қаттиқ материал эмас

Олмос сайёрадаги энг қаттиқ материал эканлиги ҳаммага маълум. Бироқ, Шимолий Каролина штати университети олимлари углероднинг олмосдан ҳам қаттиқроқ янги турини кашф этишди. Натижада олмос “энг қаттиқ” материал мақомини йўқотди. Тадқиқот гуруҳи углероднинг Q-углерод деб номланган янги турини топдилар.

Углероднинг ушбу янги тури графит ва олмосдан анча фарқ қилади. Q-углерод ферромагнит каби баъзи ноёб ва кутилмаган хусусиятларини намоён этмоқда. Углероднинг ушбу фазасининг яна бир ноодатий хусусияти шундаки, у энергия мавжуд бўлганда порлай бошлайди. Углероднинг Q-фазаси лазер нурларини аморф углеродга 200 наносекунд давомида йўналтирилгач кашф қилинди.

Ушбу сўнгги кашфиёт тузилмалар ва материаллар соҳасидаги улкан ютуқ бўлишига умид билдирилмоқда. Сайёрадаги янги энг қаттиқ материал протез конструкцияларини ишлаб чиқариш, чуқур бурғулаш учун ишлатиладиган ускуналарни такомиллаштириш, шунингдек, смартфон ва телевизорлар учун янги, ёрқин экранларни яратиш учун ишлатилиши мумкин.