Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида ифторлик дастурхони ёзилди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси биносида Муқаддас Рамазон ойининг сўнгги ҳафтасида АҚШ ҳукумати расмийлари учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов ифторлик дастурхонига АҚШ ҳукумати аъзолари – АҚШ Давлат департаменти, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари, мамлакат Конгрессининг ҳурматли аъзоси Илҳан Умар ҳамда маҳаллий диний раҳбарлар – Даллес минтақаси умуммусулмонлар жамияти (АДАМС) аъзолари, Колумбия округидаги Муҳаммад Масжиди, Миллат масжиди уламолари ҳамда Ҳуруннесса Фариад хонимларни таклиф қилди.

Бугунги кунда АҚШдаги мусулмонлар жамияти аъзолари АҚШ аҳолисининг 1,1 фоизини, деярли 3,5 миллион кишини ташкил этади.