Пентагон: Кейинги катта уруш бутунлай бошқача бўлади

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Қўшма Штатлар келажакдаги “эски урушлар”га ўхшамайдиган, юзага келиши мумкин бўлган урушга тайёрланиши керак деб ҳисоблади.

Остин Жо Байден президентлиги даврида Пентагон сиёсати бўйича Американинг Гавайи оролларида, АҚШ ҳарбий кучларининг Тинч океани минтақасидаги штаб-квартирасида нутқ сўзлаши керак.

Остиннинг нутқи технологик тараққиёт ва бутун дунё бўйлаб ҳарбий операцияларнинг яхшироқ интеграциялашувидан фойдаланишга ва “тезроқ тушуниш, тезроқ қарор қабул қилиш ва тезроқ ҳаракат қилиш учун” даъватни ўз ичига олади.

“Кейинги катта урушда курашиш услубимиз охирги урушлар пайтидаги ҳаракатларимиздан бутунлай бошқача бўлади”, деди Остин.

Нутқ матнида бирон бир аниқ мухолифлар ёки аниқ қадамлар ҳақида сўз юритилмаган, шунингдек, бирон бир можаронинг кутилаётгани ҳақида гапирилмаган, аксинча Байден президентлиги даврида эришмоқчи бўлган мақсадлари тўғрисида Пентагоннинг янги раҳбарияти учун кенг тасаввур яратган.