Пентагон: Покистон ҳамкорликка тайёр

Пентагон расмийсининг хабар қилишича, Покистон АҚШ ҳарбийларига Афғонистондаги ҳарбий операцияларини амалга ошириш учун ўз ҳаво ва ер ҳудудидан фойдаланишга рухсат берди.

Мудофаа вазирининг Ҳинд-Тинч океани масалалари бўйича ёрдамчиси Девид Хелви ўтган ҳафта АҚШ Сенатининг қуролли кучлар қўмитасида Афғонистонда тинчликни тиклашда муҳим роль ўйнагани сабабли Покистон билан мулоқот давом эттирилаётганини айтди.

Девид ғарбий Виржиния штати сенатори, демократ Жо Манчиннинг “Покистонга, хусусан Покистон разведка агентликларига берган баҳоингиз ва давлатимиз келажагида улар қандай роль ўйнашини кутаётганингиз” ҳақида сўзлаб бериш бўйича берган саволига жавоб берди.

“Покистон Афғонистон масаласида муҳим роль ўйнади. Улар Афғонистонда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватладилар. Покистон, шунингдек, бизнинг Афғонистондаги ҳарбий кучларимизни қўллаб-қувватлашимиз учун парвоз ҳуқуқига эга бўлишимизга имкон берди “, – деди Хелви.