Полиция актрисадан узр сўради

Метрополитен полицияси Line of Duty сериали актрисасидан 11 ёшли ўғлини ўғирлаш бўйича ишни тўғри текширолмаётгани устидан шикоят қилганидан кейин узр сўради.

Актрисанинг айтишича, ўғлини Беккенем шаҳридаги мактабдан уйга қайтаётганида уч бегона шахс қора машинада ўғирламоқчи бўлишган.

Улардан бири боладан “машинага чиқишни хоҳлайсанми” деб сўраган, лекин бола хавфни сезиб қолиб ёрдам сўраш учун яқин атрофдаги баскетбол майдончасидаги ўспиринлар томон югурган.

У ота-онасининг олдига етиб бориши билан дарҳол полиция чақириб, воқеа тўғрисида хабар беришган.

Актриса ўғлини ўғирлаши мумкин бўлган одамларни эмас, балки мактабдаги бошқа болалар сўроқ қилинаётганидан “жуда норози”.

Полиция шефи Мет узр сўради ва ушбу воқеа бўйича жавоблари етарли эмаслигини тан олди. Шефнинг айтишича муаммо кўриб чиқилмоқда, детективлар эса қўшимча текширувларни олиб боришяпти, қидирув ҳамон давом этмоқда.

Лекин ҳеч ким ҳибсга олинмаган ва гумонланувчилар қуйидагича тасвирланган: оқ танли, бўйи 10 фут бўлган эркак, иккинчиси эса 6 фут атрофида.

Блекмен хоним Инстаграмда полиция томонидан олиб борилган чораларнинг етарли эмаслигидан норозилигини айтмоқда. У шундай деб ёзган: “Полиция ўғлим билан содир бўлган воқеани тергов қилмаяпти, чунки уларнинг айтишича бўлиб ўтган воқеада жиноят аломатлари йўқ экан! Биз бир жамоа сифатида бирлашишимиз ва фарзандларимизни ҳимоя қилишимиз керак!!”

Метрополитен Полицияси баёнотида эса шундай дейилади: “Полиция 30 апрель жума куни соат 16:40 да чақирилган. Бекхемдаги Уитмор Рудда икки эркак шубҳали ҳаракат қилгани ҳақида хабар берилган. Ходимлар шикоят қилувчидан ариза олишга келишиб олдилар. Бирорта ҳам гумонланувчи шахс аниқланмаган”.