Қўшма Штатлар коронавирусдан кейинги оғир даврдан аста-секин енгил нафас олмоқда

Қўшма Штатлардаги сўнгги соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмалар кўра, мамлакатдаги йирик кинотеатрларга боришда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар учун ниқоб шарт эмас.

Ушбу кўрсатмаларга кўра, учта йирик кинотеатрлар: AMC Entertainment, Cinemark ва Regal ўзларининг веб-сайтларида тўлиқ эмланмаган кино мухлисларига ниқобда келишлари зарурлигини таъкидладилар.

Кинотеатрларнинг таъкидлашича, бошқа ижтимоий узоқлаштириш чоралари ва тозалик талаблари ўзгармаган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази икки ҳафта олдин тўлиқ эмланган одамлар ҳеч қандай жойда ниқобдан фойдаланишларига ҳожат йўқлигини эълон қилди.