Қўшма Штатлар коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги биринчи халқаро ҳисоботни етарли эмас деб ҳисоблайди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги штаб-квартирасида жойлашган АҚШнинг доимий ваколатхонаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошланган коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги тадқиқотнинг биринчи босқичини етарли ва тўлиқмас деб таърифлади.

Ваколатхона ўз баёнотида: “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ковид-19 келиб чиқишини ўрганишнинг биринчи босқичи етарли ва тўлиқ эмас. Биз иккинчи босқични тезкор, шаффоф, далилларга асосланган ҳолда ўтказишга чақирамиз”, дейилади.

Ўтган март ойида халқаро экспертлар гуруҳининг январь ва феврал ойларида Хитойда янги коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш бўйича ҳисоботи эълон қилинди ва унда халқаро экспертлар аниқ хулосага кела олмадилар.