Қўшма Штатларда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси жадал давом этмоқда

Америка Касалликларни Назорат қилиш ва олдини олиш Марказининг билдиришича, Қўшма Штатларда сешанба кунигача коронавирусга қарши 247 миллион 769 049 доза етказиб берилди.

Марказ 147 миллион 894 671 киши камида битта дозани олганлигини, сешанба кунигача 106 миллион ва 168 588 киши тўлиқ эмланганлигини эълон қилди ва 318 миллион 474 035 дозани тарқатганлигини таъкидлади.

АҚШ марказлари 7,802,685 доза вакцина узоқ муддатли парваришлаш муассасалари орқали берилганлигини қўшимча қилди.

Таъкидлаш жоизки, Қўшма Штатлар эпидемия тарқалишидан энг кўп зарар кўрган мамлакатлар рўйхатида етакчи ўринни эгаллаб турибди.