Рейтерсдан янги ёзги амалиёт

Сиз журналистика ва унга боғлиқ йўналишларда сўнгги босқичда таълим олаётган талаба ёки олий ўқув юртини янги тугаллаган битирувчи бўлсангиз, унда “Рейтерс” ахборот агентлиги сизни уч ой давомида Полшанинг Гданск шаҳрида амалиёт ўташга таклиф этади.

Амалиёт ўташга қабул қилинганлар амалиёт учун мўлжалланган уч ой давомида янгиликлар ёзиш ва уларни таҳрир қилиш бўйича ишларни бажарадилар.

Амалиётнинг молиявий жиҳатлари шундаки, сизнинг барча яшаш ва сафар ҳаражатлари агентлик томонидан тўлиқ қопланади, белгиланган миқдорда ойлик маош берилади.

Номзодлар ушбу амалиёт дастурида қатнашиш учун:

  • журналистика ва унга боғлиқ йўналишларда сўнгги босқичда таълим олаётган талаба бўлиши;
  • журналистика ёки унга алоқадор соҳада ўқишни яқинда тугаллаган бўлиши;
  • инглиз тилини, шунингдек, яна бир бошқа Европа тилини билиши;
  • янгиликлар тайёрлаш, таҳрир қилиш ва журналистикага қизиқиши;
  • гуруҳдагилар билан яхши чиқишиб кета олиши ва таржима қилиш малакасига эга бўлиши керак.

Ҳужжатларни топшириш муддати 2021 йил, 23 май