Шайх Аҳмад Гуми: қароқчилар билан музокара олиб борадиган нигериялик олим

Сўнгги ойларда 800 дан зиёд талаба ўғирлаб кетилган Нигериянинг шимолида одамларни олиб қочиш билан боғлиқ инқирозни юмшатувчи воситачи сифатида бир таниқли мусулмон уламоси ажралиб чиқди.

Нигериянинг Кадуна штатидаги ўрмон хўжалиги коллежидан ўғирлаб кетилган 27 талабани озод қилишда ҳам Шайх Аҳмад Гумнинг хизматлари алоҳида эътирофга сазовор.

Гуми саҳнага биринчи марта февраль ойида, Замфара штатидаги ўрмонда яширинган қароқчилар маконига тинчлик миссияси билан борган вақтда кириб келди.

Ўшандан бери у Кацина, Кадуна ва Нигер штатларига қатор ташрифларни амалга ошириб, қароқчиларни ҳужумларни тўхтатишга чақирди.

Гумининг воситачилик ҳаракатлари уни Боко Ҳарам жангари гуруҳининг нишонига айлантирди. Гуруҳ раҳбари олимга таҳдид солувчи хабарларни ҳозирга қадар юбормоқда.

Шайх Аҳмад Гуми ҳақида муҳим фактлар:

  • 1960 йилда Кано штатида туғилган;
  • Исломшунос олим ва Буюк Хадий (Шариат апелляция судининг бош ҳаками) марҳум Шайҳ Абубакар Маҳмуд Гумининг тўнғич ўғли;
  • Нигерия Мудофаа академиясига ёзилишдан олдин тиббиёт соҳасида ўқиган ва Нигерия армияси тиббиёт корпусида тиббиёт ходими сифатида хизмат қилган;
  • Ҳарбий хизматни тугатиб, капитан унвонига сазовор бўлган. Сўнг Маккада ўқиш учун Саудия Арабистонига борган ва у ерда Усул ул Фиқҳ (Ислом ҳуқуқшунослиги асослари) бўйича фалсафа доктори даражасини олган;
  • Ҳозирда Кадунадаги Султон Белло масжидида Муфтий ва Муфассир;
  • Оилали, бир неча нафар фарзандлари бор.