Шимолий Кореяда коммунистлар ўрнатган антиқа таъқиқ ва тартиблар

Дунёда шундай мамлакатлар борки, у ерда вақт юз йил аввал тўхтаб қолгандек туюлади, ҳукумат ўз фуқароларининг ҳаётини ипидан игнасигача назорат қилади ва ташқи дунё билан ўзининг ўртасига “темир парда” ўрнатади. Шундай мамлакатлардан бири Шимолий Кореядир ва қуйида ўлка ҳақида баъзи қизиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

  1. Ҳукумат кўчалардаги тиланчиларни суратга олишни таъқиқлаган, сабаби, дунёда ҳеч ким бу ердаги ҳақиқий аҳволни билиб қолмаслиги керак.
  2. Автомашиналарга эгалик қилиш ҳуқуқи фақат ҳарбийлар ва ҳукумат аъзоларига берилган.
  3. Шимолий Кореялик археологлар афсонавий ҳайвон-яккашох бу мамлакатда бир неча минг йил аввал яшаган ва маҳаллий қироллар ундан улов сифатида фойдаланишган, деб ҳисоблашади.
  4. Пойтахт Пхеньяндаги Ранградо стадиони дунёдаги энг катта стадион ҳисобланади, у 150000 кишига мўлжалланган.
  5. Мабодо қўшни мамлакат-Жанубий Кореядан бирон киши қочиб келадиган бўлса, улар учун Кйонг-донг шаҳри қурилган. Лекин ҳозиргача бу шаҳарда кимса яшамайди.
  6. Шимолий Кореяликларнинг ўз  NASA лари бор-NADA.
  7. Мамлакатда ҳар қандай динга эътиқод қилиш жиноят ҳисобланади.
  8. Бу давлатда наша истеъмоли қонунийдир.
  9. Аҳолига эркаклар учун 10, аёллар учун 18 хил соч турмакларига ҳукумат томонидан рухсат берилган.
  10. Жинси шим, кока-кола ва хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари таъқиқлангандир.
  11. Мамлакатнинг расмий мафкураси-Чучхе деб аталади ва унинг заминида мамлакат президентини ҳаддан ташқари улуғлаш ётади.
  12. Жанубий ва Шимолий Кореялар ўртасидаги чегаранинг узунлиги 238 километрдир ва у дунёдаги энг қаттиқ қўриқланадиган ҳудуд ҳисобланади.
  13. Мамлактга келган сайёҳлар фақатгина гид ёрдамида ҳаракат қила олишади, маҳаллий инсонлар билан суҳбатлашиш ва суратга олиш қатъиян тақиқлангандир.
  14. Пойтахт Пхеньянга ҳар қандай сабаб билан келиш учун ўз фуқаролари марказий полициядан алоҳида рухсат олишлари шартдир.