Шотландия етакчиси: Британиядан мустақиллик бўйича референдум вақт масаласидир

Шотландия етакчиси Никола Стержен якшанба куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга партияси сайловларда кучли ғалабани қўлга киритгандан сўнг, мустақиллик бўйича иккинчи референдум муқаррар эканлигини айтди.

Жонсон ва унинг Шотландиядаги Консерватив партияси референдум ўтказишга қатъий қарши бўлиб, бу масала 2014 йилда Шотландия мустақилликни 55 фоиздан 45 фоизгача рад этишга овоз берганида ҳал қилинганини даъво қилмоқда.

Пайшанба кунги сайловлардан сўнг мустақилликни қўллаб-қувватловчи партиялар Шотландия парламентида кўпчилик овозни қўлга киритишди. Стерженнинг айтишича, унга КОВИД-19 инқирозидан кейин иккинчи референдумни ўтказиш режасини бажариш вазифаси топширилган.