Тезкор: Қуддусдаги тўқнашувларда 150 дан ортиқ фаластинликлар жабр кўрди

Исроил ва фаластинликлар ўртасида Қуддус масаласида бир неча ҳафта давом этган зиддият яна авж олганлиги сабабли, 150 дан ортиқ фаластинлик намозхонлар Исроил полицияси томонидан эгаллаб олинган Ал Ақсо масжиди ва Шарқий Қуддусдаги бошқа ҳудудлардаги тўқнашувларда жароҳат олишди.

Ўн минглаб фаластинлик намозхонлар ибодат қилиш мақсадида Рамазоннинг сўнгги жума куни Ал Ақсо масжидига йиғилишган эди. Кўпчилик яҳудийлар томонидан даъво қилиниб, эгаллаб олинган ерлардаги ўз уйларидан кўчирилиши хавфи остида бўлган фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун қолишди.

Ўтган ҳафта давомида шайх Жарраҳ аҳолиси, шунингдек, фаластинлик ва халқаро бирдамлик фаоллари мажбурий кўчириш хавфи остида бўлган фаластинлик оилаларни қўллаб-қувватлаш учун тунги навбатчиликка ташриф буюришди.

Исроил чегара полицияси ва кучлари сув, кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва гранаталардан фойдаланиб ўтирганларга ҳужум қилди. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.

Қуддусдаги тўқнашувларда ярадорлар сони 169 кишига етди

Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти фавқулодда хизматининг хабар беришича, ҳозирда Қуддуснинг Ал Ақсо масжиди ва бошқа жойларида Исроил полицияси билан тўқнашувларда яраланган 163 киши рўйхатга олингани, 83 киши касалхонага ётқизилган.

Тўқнашувлар Ал Ақсо масжиди биносида давом этмоқда. Ҳужум бошланганидан бир неча соат ўтгач, Исроил полицияси катта кучлари Ал Ақсо масжидига кириб келишда давом этган.

Фаластинлик фаолларнинг таъкидлашича, мусулмонлар масжид ичида намоз ўқиётган пайтда Исроил кучлари уларни нишонга олишда давом этган.

Масжид овоз кучайтиргичлари орқали бинода тинчлик сақлашга чақририб мурожаат қилган Ал Ақсо масжиди директори шайх Умар ал Кисваний Исроил полициясини ҳужумларини тўхтатишга ва масжид ҳовлисидан чиқиб кетишга чақирди. “Полиция зудлик билан намоз ўқиётганларга қарши граната ва ўқ отишни тўхтатиши, ёшлар эса тинчланиб, жим туришлари керак!”

Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Ал Ҳумайний ўз мурожаатида Фаластин ҳудудларида қуролли “қаршилик” кўрсатишни давом эттиришга ва мусулмонларни фаластинликларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ҳамас гуруҳи раҳбари Исмоил Хания Ал Ақсо масжидидаги “тажовузнинг оқибатлари” ҳақида огоҳлантирди. Хания, минтақадаги бир қатор расмийлар билан боғланиб, Ал Ақсодаги фаластинлик намозхонларга бўлган ҳужумларга қарши туришга чақирди.

Хамас сиёсий бюросининг яна бир аъзоси Маҳмуд ал Заҳҳар араб диёрлари раҳбарларини “Ал Ақсо масжидига қилинган ҳужумга томошабин бўлиб жим тураётгани” учун қоралади.

Исроил полициясининг Ал Ақсо – Масжид ал Қиблатайнда намозхонларга қарата гранаталар ва резина ўқлар билан ҳужуми давом этди.

Фаластинлик намозхонлар Ал Ақсо масжиди ичкарисидан Исроил полицияси мусулмонларни гранаталар билан ҳайратланарли даражада ўққа тутаётгани ва масжидни тутун қоплагани акс этган видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлади. Шунингдек, Исроил полицияси Эски шаҳарнинг Дамашқ ва Ас Саҳира дарвозалари олдида фаластинлик ёшларга ҳужум қилди.

Туркия Исроилнинг Ал Ақсо масжидига ҳужумини қоралади

Туркиянинг бир неча юқори мартабали амалдорлари Исроил полициясининг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал Ақсо масжидига уюштирган рейдини қоралади.

“Бугун кечқурун бизнинг биринчи қибламиз Ал Ақсо масжидига қилинган ҳужумни қатъиян қоралаймиз. Муқаддас Рамазон ойида намоз ўқиётган бегуноҳ мусулмонларни нишонга олиш Исроил томонидан ноинсоний ҳаракатдир”, – деди ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ўз Твиттердаги саҳифасида.

Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин ҳам Исроил полиция кучларини фаластинлик намозхонларга ҳужум қилгани учун қоралади.

Туркия, шунингдек, Исроилни Шарқий Қуддусда ноқонуний аҳоли пунктларини қуриш сиёсатидан воз кечишга чақирди.

Мевлут Чавушўғлининг айтишича “Исроил Шарқий Қуддусда ва Ғарбий Соҳилда “босиб олиш сиёсати” ни тўхтамай давом эттираётганини ва ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтириш ёки фаластинликларнинг уйларини эгаллаб олиш учун янги қадамлар қўяётганини айтди, бу эса келажакда вазиятни янада беқарорлаштиришга йўл очиб беради”.