Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими биринчи марта синовлардан ўтди

Сешанба куни Туркиянинг энг муҳим ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан бири биринчи марта янги синовлардан ўтди.

Туркия мудофаа саноати корпорацияси раҳбари Исмоил Демир ўзининг твиттердаги твитида “Туркиянинг HISAR-A ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ҳавода нишонга олиш ва йўқ қилишга тўлиқ муваффақ бўлди”, деб эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, синовларда тизимнинг баландликда ва масофада ишлаш кўрсаткичлари ошганлиги ҳамда ҳаво нишонларига зарба беришнинг юқори тезлиги исботланган.

Шуниси эътиборга лойиқки, Туркия сўнгги йилларда мудофаа саноати соҳасида катта ютуқларга эришди ва дунёнинг энг яхши 100 компанияси рўйхатида 6 та Туркия мудофаа саноати компанияси етакчилик қилмоқда.