Туркиядан Ливан халқига 260 тонналик инсонпарварлик ёрдами

Турк Қуролли Кучлари Ливан Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган инсонларнинг оилаларига 260 тоннали инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

Кеча, 3 май куни бу юк ортилган “TCG İskenderun”  номли ҳарбий кема Мерсин шаҳар портидан тўғри Ливан пойтахти Байрут сари йўл олди. Бейрут портида кема экипажини Туркиянинг Ливандаги фавқулода ва мухтор элчиси Хакан Чакил, ҳарбий атташе Байрам Бюян, хавфсизлик хизмати бошлиғи Явуз Ташдемир ва Ливан армиясининг генерали Илёс Юсуф ва бошқа юксак мартабали кишилар кутиб олди.

Озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотларидан иборат бўлган инсонпарварлик ёрдамини генерал Юсуф қабул қилиб қилди ва Туркия ҳукуматига миннатдорчилик билдириб, Ливан халқи учун бу ёрдамнинг жуда аҳамиятли эканлигини таъкидлади.

Элчи Чакил маросимда шуларни айтиб ўтди,-“Туркия барча соҳада бўлгани каби ҳарбий соҳада ҳам Ливанни қўллаб-қувватлашга давом этади. Ливаннинг иқтисодий инқироздан қутулиши учун Туркия қўлдан келган ҳамма имконларни ишга солади.”