Вашингтон Эрдўғоннинг яҳудий халқи ҳақидаги баёнотларини қоралади ва уларни антисемитик деб таърифлади

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг айтишича, унинг мамлакати Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг яҳудий халқи тўғрисида айтган фикрларини қатъиян қоралайди ва уларни антисемитик деб таърифлайди.

“Биз Президент Эрдўғон ва бошқа Туркия раҳбарларини кўпроқ зўравонликни келтириб чиқариши мумкин бўлган жирканч баёнотлардан воз кечишга чақирамиз”, – дея қўшимча қилди Прайс баёнотида.

Эътиборлиси, Эрдўғон душанба куни Америка расмийси айтганидек яҳудий халқига эмас, балки Исроил сиёсатчиларини қоралади ва Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олиб, Исроил сиёсатчилари ўлдиришдан фахрланишини айтган эди.

Эрдўғон “Кучли ҳарбий кучга эга бўлмаган Ғазо секторида қаршилик кўрсатаётганлар ва Исроилни қиёслаш мумкин эмас”, деб таъкидлади.