Wall Street Journal: Ухан институти 3 нафар тадқиқотчиси 2019 йил ноябрь ойида шифохонага мурожаат қилган

Wall Street Journal разведка ҳисоботига таяниб, Хитойдаги Ухан лабораториясида 3 нафар тадқиқотчи касалликни 2019 йил ноябрь ойида юқтирганлигини хабар қилди. 

Газетанинг қўшимча қилишича, илгари ошкор қилинмаган ҳисобот коронавирус лабораториядан чиқиб кетгани тўғрисида кенгроқ текширишни талаб қилади.

Wall Street Journal ҳисоботига кўра, АҚШ Давлат департаменти собиқ президент давридаги махфий разведка маълумотларига асосланиб, лаборатория бир қатор ходимларида КОВИД-19 никига ўхшаш белгилар кузатилганини айтган.

Газетанинг ҳисоботи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йиғилиши арафасида эълон қилинган бўлиб, унда коронавируснинг келиб чиқиши бўйича терговнинг кейинги босқичи муҳокама қилинади.

Газета расмийларидан бири “Разведка маълумотлари қўшимча текширувга муҳтож”, деб айтган бўлса, бошқаси “Маълумот жуда аниқ”, деган. Аммо тадқиқотчиларнинг касаллиги сабабларини тушунтирмаган.

ЖССТ тадқиқотчилари Уханга ташрифи чоғида вируснинг келиб чиқиши тўғрисида якуний хулосага келмадилар, чунки у вирус ҳайвонлардан одамга ўтган бўлиши мумкин, аммо улар вируснинг лабораториядан чиқиши эҳтимолини жуда кам деб ҳисоблашди.

Қўшма Штатлар ва бошқа 13 мамлакат қўшма баёнотида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус манбасини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар узоқ вақтдан бери ўтказилаётгани ва тадқиқотда тўлиқ ва оригинал маълумотлар ва намуналар етишмаётганидан хавотирларини билдиришди.