Янги давр технологияси: Марсни томоша қилинг ва тингланг

НАСА ўзининг Марсда учиб юрган вертолётининг тўртинчи синов парвози пайтида ёзиб олган видео ва аудио ёзувларини эълон қилди.

“Зукколик” деб номланган вертолётнинг синов парвози пайтида ёзиб олинган аудио ва видео файллар бирлаштирилган кадрлар Марс шамолининг юмшоқ ғувиллашидан бошланади. Парвоздан олдин тасвирнинг ўнг пастки бурчагида Зукколикни ҳаракатсиз ҳолатда кўриш мумкин.

Персеверенс роверининг MastCam-З камера қурилмаси секундига олти кадр жойланган юзлаб тасвирлар кетма-кетлиги билан видеони суратга олди. Ушбу камера аввал ҳам Зукколикнинг ажойиб тасвирлари ва видеоларини юборган, аммо улар шу пайтгача аудио овозлар билан уйғунлаштирилмаган эди.

Овоз Персеверенснинг SuperCam лазер воситаси ёрдамида ёзилган. Бу ускуна Марс тошларига лазер нурларини йўналтиради ва бортдаги микрофон билан тошлардан қайтган товушларни ёзиб олади.