Янги давр технологияси: МетроТайфун – Чиқиндиларни автоматик равишда йиғиш ускунаси

МариМатик компанияси қаттиқ чиқиндиларни йиғишнинг автоматлаштирилган ва вакумли транспорт тизимларига ихтисослашган. Компания икки турдаги чиқиндиларни йиғиш тизимларини ишлаб чиқаради: 1980 йилларда саноат ва био чиқиндиларни йиғиш мақсадида ишга туширилган озиқ-овқат саноати учун Таифун гигиеник транспорт тизими ва қаттиқ маиший ва тижорат чиқиндиларини ташиш учун мўлжалланган ер ости транспорти МетроТайфун тизими. МариМатик 40 дан ортиқ мамлакатда 1000 га яқин тизимларни ўрнатган. Компаниянинг бош идораси Финляндиянинг Вантаа шаҳрида жойлашган. Ишлаб чиқариш заводлари эса Финляндияда ва Эстонияда жойлашган.

МетроТайфун – дунёдаги энг замонавий чиқиндиларни автоматик йиғиш тизими бўлиб, чиқиндиларни йиғиш пунктидан 4 км (2,5 миль) узоқликдаги қайта ишлаш майдонига ер ости ва ер усти қувурлари орқали етказиб беради. МетроТайфун ҳаётнинг барча жабҳалари – касалхоналар, аҳоли турар жойлари, саноат зоналари, савдо марказлари ва спорт мажмуалари учун гибрид ва мобил тизимлардан иборат катта ва кичик замонавий ечимларни ишлаб чиққан.

Қурилманинг қандай ишлаши ҳақидаги видео шу ерда.