Янги давр технологияси: WebXR лойиҳалари

WebXR лойиҳалари интернетда фойдаланиш учун яратилган AR ва VR лойиҳаларининг тўпламидир.

Кенгайтирилган ҳақиқат (ARAugmented Reality) компьютер томонидан яратилган тасвирни фойдаланувчининг реал дунёсига жойлаштириб бера оладиган ва уйғунлашган кўринишни таъминлайдиган технология ҳисобланади.

Виртуал ҳақиқат (VRVirtual Reality) бирор шахс томонидан махсус электрон ускуналар, масалан, ичи экранли кўзойнак ёки шлемлар ёки сенсорлар билан жиҳозланган қўлқоплардан фойдаланган ҳолда, ҳақиқий ёки жисмоний кўринишда таъсир қилиши мумкин бўлган уч ўлчовли тасвир ёки муҳитнинг компьютер томонидан яратилган симуляцияси ҳисобланади.

AR ва VR ни лойиҳаларидан интернетда янада қулайроқ фойдаланиш ва кенгроқ қўллаш учун улар бирлаштирилган WebXR лойиҳалар тўплами ишлаб чиқилди.

Жамданган ушбу лойиҳалар орасида ернинг бошқа бурчагига виртуал туннель орқали саёҳат, шахсий радар, турли жисмларнинг майдони, узунлиги ва ҳажмини ўлчаш учун рақамли иловаларни кўришингиз мумкин.