Янги Dreamliner Тошкентга етиб келди

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар беришича, Boeing компаниясига тегишли Dreamliner самолёти Тошкентга етиб келди. Самалёт ўзи билан C.U.R.E. лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон учун 3 миллион доллардан зиёд гуманитар тиббий ёрдамни ҳам олиб келди. Элчихона вакили Алан Мелтзер ушбу хайрли ташриф юзасидан аэропортда фикрини билдириб ўтди.

“Boeing Dreamliner ўзининг янги уйига келганини кўрганимдан жуда мамнунман. Америка муҳандислиги ва маҳоратининг ушбу рамзини “Ўзбекистон ҳаво йўллари “да хизмат қилаётганини кўриш менга ғурур бахш этади”, – деб ўз фикрини билдириб ўтди вакил жаноблари.