Япония императори ва рафиқаси ҳаммани маска тақишга чақирмоқда

Японияда бугун император Нарухитонинг тахтга чиқишининг II йиллиги нишонланмоқда.

Ҳукмронлигининг илк йилида халқ билан яқиндан жонли мулоқот олиб борган император ҳозирда коронавирус туфайли онлайн шаклда мурожаат қилишни афзал кўрмоқда.

       Кумамото префектурасига қарашли Ашикита қишлоғда яшовчи, ўтган йилнинг июль ойида Кюшу оролида рўй берган кучли ёмғирлардан омон қолган 74 ёшли Токимицу Яно жорий йилнинг январь ойида Нарухито ва унинг рафиқаси билан онлайн суҳбатдош бўлди. “Уларнинг қалбларидаги илиқлик шундоққина сезилиб турарди,” деб эслайди отахон.

 Суҳбат давомида Яно қўлида Кюшуда ҳалок бўлган рафиқасининг суратини ушлаб турди. “Уни қанчалик соғинганингизни тасаввур қила оламан,” деди унга император. Рафиқаси эса Янога шу сўзларни айтди: “Мен рафиқангизнинг суратини кўрдим. Илтимос, ўзингизни асранг.”

Кекса япон император оиласининг илиқ сўзлари унга маънавий дастак ва ишига қайтишга туртки бўлганини тўлқинланиб айтмоқда.

Ўтган ноябрь ойидан эътиборан онлайн конференциялар ва учрашувларда ҳам маска тақишни канда қилмаган император Нарухито ва унинг рафиқаси  Эмерита бу йўл билан инсонларни коронавирусдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқдалар.

Коронавирус билан боғлиқ ҳолат яхшиланса, кейинги йилнинг император учун анча фаол ўтиши кутилмоқда. Токио ўйинларининг фахрий президенти сифатида Нарухито июль ва август ойларига режалаштирилган Олимпия ва Паролимпия ўйинларида иштирок этиши император оиласининг иш режасига киритилгандир.