АҚШда эмланишдан бош тортган 200 га яқин тиббиёт ходими ишдан ҳайдалди

АҚШнинг Хюстон шаҳридаги шифохона ходимларидан коронавирусга қарши эмланишни талаб қилган буйруқни бажаришдан бош тортганидан сўнг, 178 нафар ходимини ишдан бўшатди.

Апрел ойида эълон қилинган эмлаш талабининг бир қисми сифатида Houston Methodist’s шифохонасининг 25000 га яқин ходими КОВИД-19га қарши тўлиқ эмланди, аммо эмланмаган 178 нафар ходим диний ёки тиббий имтиёзлардан фойдаланмади, деди шифохона раҳбари доктор Марк Баум. Улар вактсинани қабул қилмаганлари учун ишдан бўшатилган, улардан 27 нафари қисман эмланган.