Байденнинг матбуот гуруҳи самолёти чирилдоқ ҳашаротлар туфайли учолмай қолди

АҚШ расмийлари Вашингтонда Оқ уйнинг матбуот гуруҳи самолёти парвозини минтақани чирилдоқ ҳашаротлар босиб кетгани туфайли кечиктиришга мажбур бўлишди.

Ҳашаротлар самолётлар двигателларига кириб олган. Натижада президент Байден ёрдамчилари унинг сафарини ёритадиган матбуот ходимларини олиб кетишга бошқа йўл топишга мажбур бўлишди. Парвоз дастлаб сешанба куни соат 21:00 дан 23:00 га кечиктирилган, кейин чоршанба куни соат 2:15 кўчирилган.

Байденнинг Европа сафарида Британияда G7 саммити, кейин Брюсселда НАТО раҳбарлари билан, Женевада Путин билан икки томонлама музокараларини олиб боради.