Байрут портидаги портлаш сабаблари аниқланмоқда

Мамлакат прокурори Тариқ ал-Битар ўтган куни журналистлар билан бўлган пресс-конференцияда  Байрут портидаги портлашнинг сабаблари ва айбдорларини 2 ой ичида эълон қилинишини айтди.

Прокурор бир неча ҳафта ичида шубҳали шахсларнинг тергов қилинишини ва техник суриштирув ишларининг ҳам якунига етаётганини маълум қилди.

Ал-Битар портлаш борасида уч эҳтимолнинг борлигини айтди; 12 рақамли депо рўпарасида олиб борилган ишларнинг ёнғин ва портлашга сабаб бўлганлиги, порт ичида террористик ҳаракатнинг амалга оширилганлиги ва ҳаводан ракета ҳужуми.

Прокурор бир мўъжиза билан тирик қолган ва портлаш пайтида портда бўлган 7 нафар буғдойхона ишчиларининг ҳам гувоҳлар рўйхатига қўшилганлигини  қўшимча қилди.

Ливан президенти Мишель Авн портдаки депода 6 йил давомида сақланиб келинган 2750 тонна оғирлигидаги аммониум нитратнинг портлашга сабаб бўлганини айтган эди.

2020-йилнинг 14-декабрида мамлакат Бош прокуратураси бу иш бўйича 28 кишини қўлга олган, терговдан кейин 6 нафарини 15-май куни қўйиб юборган эди.

2020-йилнинг 4-августида Байрут портида содир бўлган портлаш оқибатида 200 га яқин инсонлар ҳаётдан кўз юмган, 300 минг инсон эса бошпанасиз қолган эди.