БМТ Ғазони зудлик билан қайта тиклаш учун маблағ ажратилишини сўрамоқда

Мурожаат билан БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш, унинг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Локок ва Фаластиннинг ишғол қилинган ҳудудларидаги гуманитар масалалар бўйича БМТ координатори Лин Хастингс чиққанлар.

Тинчлик сулҳи эълон қилингандан сўнг дарҳол Ғазога ташриф буюрган Хастингс бу улкан ҳалокатни ўз кўзлари билан кўрди ва уйларидан ҳамда даромад манбаларидан айрилган фаластинликлар билан суҳбатлашди. Фуқаролик инфратузилмасига қилинган ҳаво ҳужумлари натижасида 800 минг киши бошпанасиз ва сувсиз қолган.

54 та таълим муассасаси ва 11 та поликлиника зарар кўрган. Ёқилғи етишмаслиги ва электр тармоғининг шикастланиши электр энергиясининг кунига 4-6 соат давомида етказиб берилишига олиб келди. Бу илгари ҳам КОВИД-19 туфайли зўриқиб ишлаётган шифохоналарнинг фаолиятини жиддий равишда мураккаблаштирмоқда.

БМТ ва унинг ҳамкорлари аллақачон фаластинликларга ёрдам кўрсатмоқдалар. Гуманитар Фонд ишғол қилинган Фаластин ҳудудларига аллақачон 18 миллион доллар йўналтирган. Шунингдек, 4,5 миллион доллар Фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш фондидан олинган. Аммо ажратилган бу маблағлар етарли эмаслиги айтилмоқда.