Буркино-Фасода 100 қурбон

Буркино-Фасо Ахборот Агентлиги AIB нинг хабар беришича, ўтган кечаси мамлакат шимолидаги Сахел минтақасида жойлашган Ягга қишлоғига террорчилар ҳужум қилган. Улар оддий фуқароларга ўқ узиб, уйлар ва бозорни ҳам ёқиб юборишган.

Террор туфайли камида 100 киши қурбон бўлган ва расмийлар ўлганлар сонининг ортиши мумкинлигини айтишмоқда. Мамлакат президенти Рош Каборе Буркин-Фасода 3 кунлик мотам эълон қилди.

Буркино-Фасода 2015-йилдан бери террорчилик ҳаракатлари тез-тез содир бўлиб турмоқда.