Эрдўған партияси: Биз АҚШ билан ижобий кун тартибини тузмоқчимиз

Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт партияси” вакили, унинг мамлакати АҚШ билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичини белгилайдиган ижобий кун тартибини белгилашни исташини айтди.

Бу ҳақда “Адолат ва тараққиёт партияси” вакили Умар Челик пойтахт Анқарада партиянинг штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Челик, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва АҚШ президенти Жо Байденнинг бўлиб ўтадиган учрашувига тўхталиб, икки мамлакат ҳамкорлик қиладиган соҳалар, улар хилоф қиладиган масалалардан кўра кўпроқ эканлигини таъкидлади.

У Қўшма Штатлар билан ўзаро иқтисодий муносабатларни қандай мустаҳкамлаш ва бутун дунё бўйлаб муаммоларни ҳал қилиш учун бир позицияни ишлаб чиқиш бўйича ишлаш кераклигини таъкидлади.

У қўшимча қилиб: “Биз АҚШ билан янги босқични ижобий кун тартиби асосида келишиб олмоқчимиз. Агар шундай қилсак, салбий жиҳатларни ҳал қилиш осонроқ бўлади”.

Икки давлат раҳбарлари учрашуви Белгияда, НАТОнинг 14 июнь куни бўлиб ўтадиган НАТО саммити пайтида ўтказилиши режалаштирилган.

Туркия-Юнонистон муносабатлари тўғрисида Челик: “Агар Афина Анқара билан боғлиқ муаммони ҳал қилмоқчи ёки у билан тегишли келишувга эришмоқчи бўлса, бу борада Туркия билан келишувга эришишнинг ягона йўли бор”, деди.

Челик, мамлакати муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилмоқчи эканлигини таъкидлади.