Жанубий Кореянинг космик дастури ривожлантирилади

Жанубий Корея Хитойнинг ортиб бораётган глобал таъсирига қарши курашиш учун АҚШ билан космик соҳада ҳамкорликни кенгайтиради.

Жанубий Корея Байден маъмуриятининг Осиё стратегияси доирасида Хитойнинг дунё бўйлаб тобора кучайиб бораётган таъсирига қарши туриши учун ёрдам бериши мумкин бўлган қадамни – Қўшма Штатлар билан ҳамкорликни кучайтириш орқали космик ривожланиш дастурини жадаллаштиришини эълон қилди.

Корея президенти Мун Чже Ин ўз нутқини АҚШ президенти Жо Байден билан Оқ Уйда Вашингтоннинг Шимолий Корея ва Хитой каби хавфсизликка таҳдид солаётган давлатларга қарши иттифоқдошлар билан бирлашган фронт қуриш режаси доирасида учрашганидан икки ҳафта ўтиб баён этди.

Вашингтонда бўлиб ўтган АҚШ-Жанубий Корея саммитидан сўнг, Жанубий Корея НАСА нинг Ойни ўрганиш коалициясига қўшилди ва Артемис – Ойни тадқиқ қилиш миссияси аъзолигига қабул қилинган 10 давлатга айланди.

Илм-фан ва Ахборот вазирлиги маълумотларига кўра, Жанубий Корея 2021 йил давомида коинотга оид тадқиқотлар учун 615 миллиард вон ёки 732 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда.