Маркетинг бўйича Microsoftда амалиёт ўташ имконияти

MBA Маркетинг талабалари учун 2022 йилнинг ёзида амалиёт ўташ учун Microsoft компанияси ажойиб имкониятни тақдим қилмоқда.

Microsoft 3 хил йўналишда маркетинг бўйича амалиёти турларини таклиф қиляпти:

  • Маркетинг алоқалари бўйича менежер;
  • Шерик/Тизимли маркетинг бўйича менежер;
  • Маҳсулот маркетинги бўйича менежер.

Амалиёт ўташ лойиҳасида иштирок этиш учун сиз ҳозирда MBA даражаси бўйича таълим олаётган бўлишингиз керак. Амалиёт АҚШ, Вашингтон штати, Редмонд шаҳрида бўлиб ўтади.