Next2Sun корхонаси электр энергиясини ишлаб чиқаришда яна бир катта қадам ташлади

Германиянинг Next2Sun Mounting Systems компанияси ўзининг янги – икки томонлама қуёш панжарасини ишлаб чиқди.

Икки томонлама қуёш панжарасининг уйларда, корхоналарда ёки қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун турли хил ўлчовлардаги бир нечта вариантлари мавжуд.

“Тизимнинг фотоэлектрик қуввати деворнинг ҳар бир томони учун 400 ватни ташкил қилади”, – дейди Next2Sun компаниясининг бошқарувчи директори ва бош тижорат директори Саша Крус Танкер.

Қуёш панжараларини ўрнатиш жуда осон. Next2Sun панеллари вертикал равишда ўрнатилади. Панелларга олд ва орқа томондан қуёш нурлари тушиши таъминланади. Энергиядан куннинг исталган вақтида максимал фойдаланиш имконияти мавжуд.