Оклахомадаги катта кўчага Трамп номи қўйилди

Республикачи қонунчилар Оклахомадаги шоссега АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп номини бериш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Оклахома губернатори Кевин штат қонунини имзолади ва расмий равишда Боис Сити ва Оклахома-Техас чегараси орасидаги Американинг 287-чи магистрал йўлига Трампнинг номи қўйилди.

The Oklahoman маълумотларига кўра, штат Сенатидаги озчилик етакчиси Кай Флойд штат қонунчилигига биноан катта шоссе ёки кўприкка номи қўйиладиган одам камида уч йил олдин ўлган бўлиши кераклигини билдирди.

Аммо, умуман республикачилар Трампга маъқул келиш учун қоидаларни ўзгартиришни танладилар, улар қонунга ўзгартириш киритиб, уч йил олдин ўлган бўлиши кераклиги талабини олиб ташладилар.