Оқ Уй Трампга жавобан: Зебра ўз чизиқларини ўзгартирмаса керак!

Оқ Уй АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Фасебоок-нинг ўз аккаунтларини ёпилишини узайтиргани ҳақидаги изоҳларидан сўнг, ўзини тутишини ўзгартириши мумкин эмас деб ҳисоблади.

Оқ Уй матбуот котиби Жейн Псаки: “Сўнгги икки йил ичида биз собиқ президент Трампдан унинг ўзини тутиши ва ушбу платформалардан қандай фойдаланиши ҳақида кўп нарсаларни билиб олдик. Кейинги икки йил ичида зебра ўз чизиқларини ўзгартириши эҳтимолдан йироқ. Кўрамиз”, – деди.

Фасебоок кеча Трампнинг аккаунтлари камида 2023 йил 7 январигача, яъни икки йил муддатга ёпилишини эълон қилди.

Жума куни ёзган хабарида компания Трампнинг ҳисобини шу муддатдан кейин қайта очишга рухсат бериш керак ёки йўқлигини ўрганишини айтди.

Ўз навбатида, Трамп Фасебоок қарорини “Сохталаштирилган 2020 йилги президентлик сайловларида унга овоз берган 75 миллион киши учун ҳақорат” деб жавоб берди.