Қизил денгизда Эрон ҳарбий кемаси чўкиб кетди

Ал-Жазира телеканалининг хабар беришича, Эрон ҳарбий денгиз кучларига қарашли Харг 431 кемаси Қизил денгизда чўкиб кетди.

Воқеа Суданнинг Порт Судан шаҳри яқинида содир бўлган. Кемада номаълум сабабларга кўра ёнғин чиққач, денгиз қарига ғарқ бўлган. Харг 431 Эроннинг энг катта ҳарбий кемаларидан бир эди. Уни қутқариш операцияси 20 соатдан кўп давом этди ва натижасиз тугади.

Кеманинг 400 га яқин экипаж аъзоларининг барчаси қутқариб қолиниб, эвакуация қилинган. Маҳаллий АА Tasnim нинг хабар беришича, 20 га яқин киши унчалик хавфли бўлмаган куйиш жароҳатлари олган.

2018-йили ҳам Эронга қарашли ҳарбий ҳужум кемаси Каспий денгизида чўкиб кетган эди.