Стенфорд университети магистратура ва докторантура даражалари учун грант тақдим қилмоқда

Бутун дунёдаги энг машҳур ва нуфузли олий ўқув юртларидан бири саналган Стенфорд университети “Knigh Hennessy Scholars” грант дастури орқали 2022-2023 ўқув йилида магистратура ва докторантура даражаларида таълим олиш учун грант тақдим этмоқда.

Талабгорлар ўзлари қизиққан ва университет таклиф қилаётган ҳар қандай соҳалар бўйича ариза топширишлари мумкин.

Кўрсатилган даражаларда таълим грантларини қўлга киритишни хоҳловчи номзодлар бакалавр ёки магистратура йўналишларини 2015 йил ёки ундан кейин тамомлаган бўлишлари ёки ҳозирда ўқишнинг сўнгги босқичида таълим олаётган бўлишлари талаб этилади.

Грант учун тақдим қилинаётган ўринлар сони 90 та.

Грант соҳибига айланган талабалар учун ўқиш ҳаражатлари тўлиқ қопланиб берилади ҳамда улар ойлик стипендия билан таъминланиб, тиббий суғурта ҳаражатлари тўлаб берилади.

Умумий талаблар:

  • Анкета тўлдириш;
  • Диплом ва илованинг нотариал тасдиқланган таржимаси;
  • TOEFL балли – энг камида 100 (IBT), 600 (PBT);
  • Ўқиш йўналиши бўйича белгиланган талабга кўра IELTS баҳоси ҳам қабул қилинади;
  • Иккита тавсиянома;
  • Грант ютишдан мақсадлари ифодалангани иншо (Motivation letter/Statement of purpose)

Ариза топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 6 октябрь.