Стенфордда ҳаво найчали юмшоқ робот яратилди

Стенфорд университети тадқиқотчилари анъанавий ва юмшоқ роботларни бирлаштирган янги юмшоқ роботни ишлаб чиқдилар. Бу робот энергия манбаи ёки ҳаво компрессорига уланмасдан шаклни ўзгартириши ва ҳаракатланиши мумкин.

Робот ўз шаклини ўзгартириб, турли хил буюмларни “ушлаб”, маълум бир йўналишда ҳаракатланиш имкониятига эга. Олимларнинг айтишича, бу роботнинг асосий хусусияти шундаки, унинг ҳаракатланиши учун ҳаво компрессорлари шарт эмас.

Сиз аллақачон пуфакчалар ичида бўлган ҳаводан фойдаланишингиз ва уни фақат моторлар ёрдамида керакли томонга кўчиришингиз мумкин.

Унинг юмшоқлиги роботдан хавфсиз фойдаланишда қўл келади. Шунингдек, робот мустаҳкам бўлиб, анъанавий роботлар одамларни шикастлаши мумкин бўлган хонадонларда қўллаш фойдалидир.

Юмшоқ роботлар табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш воситаси сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин.

Шунингдек, ушбу робот космик тадқиқотлар учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Чунки, у кичик пакетга жойланиб, керакли манзилга осонгина кўчирилади. Манзилга етгач, робот шиширилади ва компрессорга уланмасдан ишлайверади. Бошқа бир сайёрада унинг шаклини ўзгартириш қобилияти астронавтларга қўл келишига умид билдирилмоқда.