Трамп Байденга: Путин билан учрашувда ухлаб қолма ва унга менинг қайноқ саломимни етказ!

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Жо Байденга Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтадиган саммит давомида муваффақият тилади.

“Байденга президент Путин билан бизнес юритишда омад тилаймиз. Учрашув пайтида ухлама ва илтимос, унга энг қайноқ саломларимни етказ!”

Путин ва Байден 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида учрашиб, кенг кўламли икки томонлама масалаларни, жумладан, глобал стратегик барқарорлик ва қуролларни назорат қилишни муҳокама қилишади.