Вашингтон Аляскадаги қўриқхонада барча нефт қидириш ишларини тўхтатди

АҚШ маъмурияти Аляскадаги Арктика миллий ёввойи табиат қўриқхонасида нефт ва газни қидириш бўйича барча ишлар тўхтатилишини эълон қилди.

АҚШ Ички ишлар вазирлиги ўз баёнотида мамлакатдаги энг йирик табиий қўриқхонада нефт қидириш учун январь ойи бошида берилган имтиёзларнинг экологик оқибатларини тўлиқ таҳлил қилиш, имтиёзларни ўз ҳолича қолдириш ёки уларни бекор қилишга ёки атрофни ҳимоя қилиш учун қўшимча чоралар кўришга қарор қилишини маълум қилган.

Ички ишлар вазирлиги ушбу қарорда имтиёзлар бериш механизмида бир нечта ҳуқуқий бўшлиқларни, шу жумладан, атроф-муҳит қонунчилиги нуқтаи назаридан етарлича ўрганилмаганини кўрсатди.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг иқлим масалалари бўйича маслаҳатчиси Жина Маккарти: “Ушбу қарор Байден ваъдасини амалга оширишда муҳим босқични ташкил этади. Президент Байден миллий бойликни мамлакат маданияти ва иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмлари деб билади, ва у Ички ишлар вазирлигини аввалги маъмурият томонидан сўнгги кунларда қабул қилинган қарорга нисбатан тезкор чоралари учун миннатдорчилик билдирди», деди.

Эслатиб ўтамиз, Аляскадаги нефт компаниялари ва мансабдор шахслар қарийб 30 йилдан буён ушбу миллий қўриқхонадаги табиий бойликларни ўрганишга интилиб, бу иш ўрни яратиши ва ушбу штат учун даромад келтириши мумкинлигини таъкидлайдилар.

Таъкидлаш жоизки, Жо Байден ўзининг сайловолди кампаниясида ушбу қўриқхонани сақлашни таъминлаш чораларини кўришга ваъда берган эди.