Хитойда оилаларга уч фарзандли бўлишга рухсат берилди

Хитойда расмийлар оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат бердилар. Цинҳуа миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, бу қарор ХХР раиси Ци Цзин Пин томонидан тасдиқланган.

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий бюроси баёнотида айтилишича, мамлакатда даҳшатли равишда жадаллашиб бораётган аҳоли қаришини зудлик билан бартараф этиш мақсадида, эр-хотинларнинг уч фарзандли бўлишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2015 йилга қадар Хитойда 1979 йилда мамлакатда жорий этилган “бир оила — бир бола” демографик сиёсати давом этган. 2016 йил бошидан буён мамлакат фуқароларига икки нафар фарзанд кўришга рухсат берирганди.

2020 йилда ўтказилган тақдиқотларнинг кўрсатишича, Хитойда туғилиш даражаси ўтган йилга нисбатан 30% га камайган. Яшаш жойи асосида рўйхатдан ўтказилган янги туғилган чақалоқлар сони 10,35 миллионни ташкил этган бўлиб, бу миқдор 1949 йилда ХХР ташкил этилгандан бери энг кам кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, Хитой давлати аҳоли сонининг кўплиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Расмий маълумотларга кўра 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига Хитой аҳолиси 1 411 778 724 кишини ташкил қилган.