Яманда Хусичилар ҳаводан ҳужум уюштирди

Ямандаги Хусичилар ҳаракати вакиллари мамлакат шарқидаги Мариб шаҳрига 2 ракета ва бомба жойлаштирилган  2 пилотсиз учоқ билан уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳолидан 8 киши ҳалок бўлди, 27 киши эса жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти твиттерда хабар берган.

Хусичиларни Эрон қўллаб-қувватламоқда.

Ракеталардан бирининг  инсонлар намоз ўқиб турган масжидга, бошқасининг  эса аёллар қамоқхонасининг ҳовлисига, учоқларнинг ёрдам экипажларига келиб тушгани айтилмоқда.

5-июнь куни Хусичиларнинг Марибдаги бир ёқилғи қуйиш шахобчасига қилган ҳужуми оқибатида 21 киши ҳаётдан кўз юмди, улардан 2 нафари болалар эди.

Ҳаракат вакиллари ҳозирги ҳукумат учун муҳим стратегик шаҳар бўлган Марибни қўлга киритиш учун охирги пайтларда ҳужумларни кўпайтиришди. Марибда Мудоофа вазирлиги ҳам жойлашган. Хусичилар 2014-йилдан бери амалдаги Яман ҳукуматига қарши бош кўтариб келмоқдалар.