96 ёшли америкалик ҳамшира 70 йиллик хизматидан сўнг нафақага чиқди

Маҳаллий King TV телеканалининг хабар беришича, АҚШдаги энг кекса ҳамшира деб ҳисобланган аёл 96 ёшга тўлиши муносабати билан Вашингтон штатидаги Такома касалхонасидан (Tacoma multicare hospital) нафақага чиққан.

Флоренс Ригней 70 йилдан ортиқ вақт давомида Такома умумий касалхонасида ҳамшира бўлиб ишлаган.

Флоренс карерасини операция хонаси ҳамшираси сифатида пенициллин соғлиқни сақлаш дунёсида янги пайдо бўлган даврда бошлаган.

Ўшандан бери ҳамшира жуда кам меҳнат таътили олган, фақат бир ёки икки марта болаларига қараш учун таътил олган. Нафақага чиқиш учун 30 йил олдин бир марта муваффақиятсиз уринган.