Афғонистон президенти қароргоҳига ракета зарбалари берилди

Ашраф Ғани Қурбон ҳайитига бағишланган нутқини бошлашидан олдин Афғонистон пойтахтидаги президент қароргоҳига камида учта ракета келиб тушди.

Ҳужум учун ҳеч ким масъулиятни ўз бўйнига олмаган бўлсада, бу урушдан жабр кўрган мамлакатдан хорижий қўшинларнинг чиқарилиши фонида Қобулга уюштирилган биринчи ракета ҳужуми бўлди.

Президентлик саройи ва бир қанча элчихоналар, шу жумладан АҚШ миссияси жойлашган қаттиқ қўриқланувчи Яшил Зона бўйлаб учиб келган ракеталар овози эрта тонгдаги байрам шукуҳини бузди.

Маълумотларга қараганда ракеталар юк машинасидан туриб учирилган.

Ҳужумдан бир неча дақиқа ўтгач, Ашраф Ғани ўзининг баъзи юқори лавозимли амалдорлари иштирокида халққа мурожаат қилишни бошлаган.

Ўтган йили ҳам Президент Ашраф Ғанининг қасамёқ қилиш маросимини томоша қилиш учун юзлаб одамлар йиғилганда, саройга ҳужум уюштирилганди. Ушбу ҳужумлар учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олган. Ҳайриятки, ҳужум оқибатида қурбонлар бўлмаган.