Ўзбекистон – Америка муносабатларида дипломатларнинг ролига бағишланган тадбир

Азиз Ватандошлар,

29 июль, пайшанба куни соат 8:15 да (eastern time) мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан турли йилларда Американинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида хизмат қилган АҚШ дипломатлари Вашингтонда йиғилишади. Тадбирда сўнгги 30 йил давомида Ўзбекистон – Америка муносабатларининг изчил ривожланиш тарихи, ҳамда ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

АҚШдаги дипломатик ваколатхонамиз ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу онлайн учрашув учта сессиядан иборат бўлиб, унда иштирокчилар икки томонлама муносабатларининг муҳим босқичлари ҳақида сўзга чиқишади. Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчилари икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар билан боғлиқ бўлган қизиқарли хотиралар билан ҳам бўлишишади.

Ушбу онлайн маросимда қатнашишни истаганлар қуйидаги манзил орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин – https://us02web.zoom.us/webinar/register/WN_FUToSnyXTyiYYvo4_m_KXQ.