“Аё София” бўйича Анқара ва “ЮНЕСКО” ўртасида янги тортишув юзага келди

ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси қўмитаси Туркиядан келгуси йилгача Истанбулдаги “Аё София” масжидини ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида ҳисобот тақдим этишини сўради.

Комиссия, Туркия янги ҳисоботни 2022 йил 1 февралгача топшириши кераклигини айтди.

Қўмита ўтган йили “Аё София”нинг масжидга айлантирилиши ва унинг кейинги тақдири тўғрисида ташвиш билдирди.

Ўтган йили Туркия Давлат Кенгаши (энг юқори маъмурий суд) Туркия ҳукуматининг 1934 йилдаги “Аё София”ни музей сифатида сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. Юқорида айтиб ўтилган Туркия Давлат Кенгашининг қарори билан ибодатхона яна масжидга айлантирилди.

Жаҳон аҳамиятига эга бўлган меъморий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган “Аё София” Византия империяси даврида қурилган, сўнгра Византия қулаганидан кейин Усмонли империяси даврида масжидга айлантирилган христиан черкови бўлган.