Байден АҚШ штатларини эмланмаганларга 100 доллардан беришга чақирди

АҚШ президенти Жо Байден штатлар ва маҳаллий ҳокимиятлардан эмланмаган фуқароларга КОВИД-19 га қарши эмланиш учун 100 доллардан беришни сўради.

Эмлаш учун пул мукофоти Байденнинг мамлакатнинг кўплаб минтақаларида кечиктирилган эмлаш кўрсаткичларини ошириш бўйича режаларидан бири эди.

Унинг янги режасининг асоси пайшанба куни эълон қилинди, бу федерал ишчилар ўзларининг эмланганлик ҳолатларини ўз агентликларига ошкор қилишларини талаб қилиш бўлди.

Байден 100 долларлик мукофот натижа беришини тасдиқловчи далилларга ишора қилмоқда.

Оқ уйнинг айтишича, Крюгер озиқ-овқат тармоғи буни синаб кўрган ва ходимлар орасида эмлаш 50% дан 75% гача кўтарилган. Ню-Мексико, Оҳаё ва Колорадо штатлари ҳам бу ғояни синаб кўришди.