Байден даврида биринчи марта Гуантанамодан Марокашга маҳбус кўчирилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги душанба куни Гуантанамо қамоқхонасидан ҳибсга олинган шахсни президент Жо Байден иш бошлаганидан бери биринчи операцияда кўчирганини маълум қилди.

2016 йилда озодликка чиқиш ҳуқуқига эга бўлган Абдуллатиф Нассер Марокашга депортация қилинди. 39 маҳбус ҳанузгача Гуантанамо қамоқхонасида сақланмоқда.

Байден Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш тартиб-қоидаларини илгари сурган эди ва у президентлигининг биринчи йилининг охиригача у бутунлай ёпилади, деб умид қилмоқда.

Аввалроқ маъмурият сиёсий таназзулдан қочиш ва 11 сентябргача, 2001 йилдаги терактларнинг йигирма йиллигига қадар Гуантанамо қамоқхонасини ёпишдаги саъй-ҳаракатларда силжишга эришиш мақсадида давом этаётгани ҳақида хабар берилган эди.